Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат вазифасини ўтаётган бир гуруҳ ватан ҳимоячиларининг оиласи бугун қувончга тўлган. Қарши шаҳрида қад ростлаб, 30 та хонадонни ўз ичига олган уй ҳарбий оилаларга топширилди.

Тантанали топшириш маросими вилоят ҳокими, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлар қўмондони ва бир гуруҳ эл суйган санъат ҳамда ижод аҳли билан ҳақиқий тантаналарга айланиб кетди.

Барча қулайликларга эга алоҳида иситиш тизимлари билан жиҳозланган хонадонлар бугун бахтли оилаларни ўз бағрига олди. Совға саломлар билан ташриф буюрган хонадоннинг илк меҳмонлари ҳам кичик ватаннинг соҳиб ва соҳибаларини қўшалоқ байрам билан табриклаб, илиқ тилаклар билдирдилар.

Обод манзилда жойлашган файзли ва шинам уй соҳиблари юрт даҳлсизлиги йўлида янада шижоат билан хизмат қилиш баробарида, ушбу хонадонларда эртанги порлоқ келажак учун ҳақиқий ватанпарвар авлодни бекаму кўст камол топишида ҳам ҳисса қўшишларига ишонамиз.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати