Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, шаҳар бўлими ва Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган форумда 300 нафарга яқин 14-30 ёшгача бўлган қизлар иштирок этишди.

Тадбир давомида вилоят “Қизлар овози” клубининг ҳудудий координаторлигига 5 нафар номзод ўз дастурини тақдимот қилди. 

Сайлов натижаларига кўра, 110 нафар овоз тўплаган деҳқонободлик Маҳлиё Ҳамидова Қашқадарё вилояти “Қизлар овози” клубининг ҳудудий координатори этиб сайланди.