“BETTA GAMMA INVEST MIKROKREDIT TASHKILOTI” МЧЖ фойдасига 50.804.010 сўм қарз ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 07.08.2020 йилдаги қарздор М.Рашидовдан ундирувчи Когон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 31,8 млн сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисида ижро ҳужжатлари МИБ Когон шаҳар бўлимига келиб тушган.
15 кун ихтиёрий муддат берилган бўлсада, қарздор М.Рашидов томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаган.
Давлат ижрочиси томонидан берилган огоҳлантиришларга қарамасдан, қарздор М.Рашидов томонидан ижро ҳужжати талаблари бажарилмагани боис, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1981-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида, яъни 1.115.000 сўм жарима тайинланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор М.Рашидовга “SPARK” русумли автоулов мавжудлиги аниқланди. Автомашина хатланиб, 83.720.415 сумга баҳоланган ва онлайн-аукционда сотилмагани сабабли давлат ижрочиси томонидан Қонуннинг 56-моддасига асосан 10 % арзонлаштирилган ҳолда қарздорлик ҳисобидан олиш таклиф қилиниб, автомашина тегишли тартибда ундирувчининг номига расмийлаштириб берилди.
Қарздорнинг розилигига мувофиқ қолган 24.544.364 сум ортиқча пул маблағлари солиқ ва маъмурий жарима қарзини қоплашга йўналтирилди.
Ҳар қандай ҳуқуқий ҳужжат оқибат келтириб чиқаришини фуқароларга эслатиб қўйиш лозим.