Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, аслида, "Истиқлол" қўрғончасида 2021 йил Давлат Дастури асосида Чироқчи туман халқ таълими бўлимига қаршли 99-сонли умумтаълим мактаби филиалига 176 ўринли янги мактаб қурилиши режалаштирилгани ва янги ўқув йили бошланишида фойдаланишга топширилиши қишлоқ аҳлига тушунтирилган.

Аммо, 2021 йил 21 апрель куни “Исузу” русумли юк машина пиёдалар йўлакчаси орқали кесиб ўтаётган вояга етмаган, “Хўжаобод” маҳалласида яшовчи, 140-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Д.Эни ўриб юборганлиги натижада у вафот этган.

Ушбу қайғули вазиятда ўзларини йўқотиб қўйган бир гуруҳ қишлоқ аёллари 23 апрель куни йўлни бир муддат тўсиб турган.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев марҳума Д.Энинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Ҳокимлик ахборот хизмати вазият тўлиқ назоратга олинганини ҳамда янги мактаб қурилиши август ойида якунланишини маълум қилди.