ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг хабар беришича, Нишон туманида 2-3 балли, Ғузор туманида 2 балли, Қарши шаҳрида 2 балли зилзила кузатилган.

Эпицентри Қашқадарё вилоятининг Нишон туманига тўғри келган (Тошкентдан 422 км жанубий-ғарбда) зилзила магнитудаси 3,5 га тенг.

Чуқурлиги: 10 км. Эпицентрда сезилиш кучи: 4 балл.