«Касби» МФЙ, Обод маҳалла кўчасида яшовчи фуқаро М.И яшаш хонадонида Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ҳамда CITES Конвенциясининг 1-иловасига киритилган бўз эчкиемарларни тутқунликда сақлаб, уларни вахшийларча нобуд қилаётгани аниқланди.

Тезкор тадбирда 20 та эчкиемарнинг тутқунликда сақланаётгани ва 43 та эчикемар эса ўлдирилиб, териси шилиб олингани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.Идан 20 та тирик эчкиемар ва 43 та эчкиемарнинг териси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқбузарга ҳайвонот дунёсига етказилган жами 311 850 000 сўм зарар ҳисобланиб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Тирик қолган 20 та бўз эчкемар ўзининг яшаш муҳити бўлган Муборак туманидаги чўл ҳудудларига қўйиб юборилди.