Вилоят ҳокимининг жорий йил 19 сентябрдаги қарори билан, даволаниш ва операция масалаларида мурожаат қилган фуқароларнинг ижтимоий аҳволи депутатлар томонидан ўрганиб чиқилиб, уларнинг 63 нафарига “Саховат ва кўмак” жамғармаси вилоят бўлимидан 289.8 млн. сўм маблағ ажратиладиган бўлди.

Жумладан, Қарши шаҳарида яшовчи Ёвқочдиева Дилобарни даволаниши ва жарроҳлик амалиётига моддий кўмаклашиш учун 10 млн. сўм, ғузорлик Уролова Умидага турмуш ўртоғи Aбдуллаев Рузимурод даволаниши ва жарроҳлик амалиётига 10 млн. сўм ва Қарши туманида яшовчи Жўраев Суннатиллонинг даволаниши учун 10 млн. сўм ажратилди.