Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 16:50 ларда Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Қарши-Бухоро” ички йўлида “ISUZU” русумли автобус йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтда автобуснинг газ баллонида портлаш содир бўлган. 

Оқибатда 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳати олиб, туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган, қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган.

"Энг асосийси ҳодиса натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмаган", дейилади хабарда.