Бундан ташқари, халқаро молия институтлари маблағларидан 100 миллион доллар имтиёзли маблағлар йўналтирилади.
Ушбу қўшимча ажратилаётган 360 миллиард сўм ва 100 миллион доллар ҳисобига аҳволи энг оғир бўлган объектларда бажариладиган ишларнинг дастлабки манзилли рўйхати шакллантирилди.
Президент душанба куниёқ Молия вазирлиги 100 миллиард сўм ссуда ҳамда Инвестициялар вазирлиги 100 миллиард сўм маблағни ажратиши бўйича топшириқ берди.
125 миллиард сўм ҳисобидан коэффициенти 2,5 дан юқори бўлган 19 та мактабга қўшимча бино қурилади.
62 миллиард сўм ҳисобидан 4,5 мингта синфхонани 66 мингта парта ва 5 мингта доска билан таъминланади.