"Лапароскопик усулда чов чуррасини бартараф қилиш, аллогерниопластика амалиёти" деб номланган жарроҳлик амалиёти филиалнинг малакали мутахассислари томонидан амалга оширилди. Қарши туманилик 34 ёшли беморнинг айни пайтда аҳволи яхши.

Қайд этиш зарурки, операцияни бажарган жарроҳлар яқинда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида малака ошириб қайтишган эди.

Филиал шифокорлари малака оширган Санкт-Петербургдаги И. И. Жанелидзе номидаги шошилинч тиббий ёрдам илмий тадқиқот институти мазкур йўналишдаги нуфузли муассаса ҳисобланади.