Хусусан, Қарши шаҳрида автомобиль ҳайдовчилари йўлларнинг ўртасида қулаб тушган дарахтлар муаммосига дуч келишди. Вилоят марказининг айрим микрорайонлари электр таъминотисиз қолди. Шунингдек,Қаршининг турли микрорайонлари ва маҳаллаларида ҳали ҳам электр токи йўқ.
Кучли шамолнинг оқибатида кўплаб уйларнинг томлари бузилган, электр устунлари қулаб тушган, иссиқхоналар вайрон бўлган. Туман, қишлоқларда ҳам худди шундай ҳолат юзага келган.