Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Тўқмор МФЙ да яшовчи фуқаро Н.О.нинг ҳовлисига ёввойи ҳайвон кириб қолди.

Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳамда Кўкдала туман ИИБ ходимлари билан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш давомида фуқаронинг ҳовлисига кириб қолган ҳайвон бўри эканлиги аниқланди.

Шаҳрисабз шаҳарда жойлашган «Зоосирк» хусусий корхонасига хабар берилди. Мутахассис томонидан бўрининг ҳолати ўрганилиб, унинг хулосаси билан табиат қўйнига қуйиб юбориш чоралари кўрилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар берилади, дейилади Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати.