Томонлар афғонлараро инклюзив музокараларни давом эттириш орқали Афғонистондаги сиёсий тинчлик жараёнини илгари суриш бўйича ўзаро муносабатларнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Қайд этилганидек, Афғонистонда барқарор тинчликни ўрнатишга кўмаклашиш учун халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳим саналади.

Мутлақ бин Мажид ал-Қаҳтоний, шунингдек, Афғонистонда Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳаларининг қўшни мамлакат иқтисодиётини тез суръатда тиклашда муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.