Айни пайтда бу рўйхатни “Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду бошқармоқда. Футболчининг йиллик даромади 200 миллион доллардан кўпроқни ташкил этади. Ундан кейинги ўринни эгаллаган ПСЖ ҳужумчиси Клиан Мбаппенинг даромади 128 миллион доллар.
Кучли ўнликдан Лионель Месси (ПСЖ, 110 миллион доллар), Неймар (ПСЖ, 87 миллион доллар), Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”, 53 миллион доллар), Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”, 39 миллион доллар), Роберт Левандовски (“Барселона”, 35 миллион доллар), Эден Азар (“Реал”, 31 миллион доллар), Андрес Иньеста (“Виссел Кобе” 30 миллион доллар) ва Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити” 29 миллион доллар) жой олган.