Хўш, Ўзбекистондаги олис ва чекка ҳудудларга қайсилар киради?
Юқорида қайд этилган қарор иловасида ҳудудлар олис ва чекка ҳудудлар деб эътироф этилади. Иловада мамлакатимиздаги 242 та қишлоқ, маҳалла ва овуллар санаб ўтилган.
Шунингдек, қарорга биноан қайд этилган ҳудудларда ишга қабул қилинган малакали мутахассисларга бериладиган бир марталик бошланғич ёрдам пули ҳамда ҳар ойлик компенсацияси солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси ҳамда уй-жой шароитини яхшилаш бўйича имтиёзлардан олий таълим муассасасининг бакалавриати ёки магистратурасини (таълим шаклидан қатъи назар – кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек, иккинчи мутахассислик) тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари, шу жумладан, тиббиёт муассасаларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.