Футбол мухлислар учун ўйналади.  Мухлиссиз стадионда тўп тепиш футболчиларга ҳам ёқмайди. Стадионлар тўла бўлиши учун эса, аввало, чемпионатнинг, футболчиларнинг савияси баланд бўлиши керак.

Хўш, футбол энг оммавий ўйин ҳисобланган Европада қайси жамоанинг ўйинини кўп мухлис кўради. Статистик маълумотларга қараганда, бу борада “Барселона”га тенг келадиган жамоа йўқ. Унинг ҳар бир ўйинини ўртача 83 206 мухлис кўради. Ундан кейинги икки ўринни немис жамоалари – “Боруссия” Дортмунд  (81 228 мухлис) ва “Бавария” Мюнхен (75 006 мухлис) эгаллаган.

Бу рўйхатда кучли ўнликка, шунингдек,  “Манчестер Юнайтед” (73 815 мухлис), “Интер”  (72 630 мухлис), “Милан” (71 880 мухлис), “Марсел” (62 623 мухлис), “Вест Ҳем Юнайтед” (62 462 мухлис), “Рома” (62 043 мухлис) ва “Тоттенҳем” (61 585 мухлис) кирган.