XX аср бошида Самарқанддаги Регистон минораларидан бири (32 метр) ён томонга қийшая бошлаган.
Икки йил ичида оғиш 1,8 метрдан ошиб, тез орада қулаши аён бўлиб қолган. Архитектор Кастальский минорани бузиб, қайта қуришни таклиф қилади. Бошқалар бунга қарши чиқади, чунки минора қайта йиғилса, унинг тарихийлиги йўқоларди. Баҳслар давомида минора пўлат симлар билан ўралиб, қулаши тўхтатилди.
Орадан 12 йил ўтиб, таниқли муҳандис Владимир Шухов бунга ечим топди ва тўрт кун ичида минора аввалги ҳолатига қайтарилди.