Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 10 июнь куни ўтказилган иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишидаги топшириқлардан келиб чиқиб,  мазкур кўргазма Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси томонидан ташкиллаштирилди.

Маълумки, давлат раҳбари йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1 минг мактабда, 1 071 та оилавий шифокорлик пунктлари, поликлиника ва шифохоналарда, 1 мингта маҳаллада ташкил этилаётган янги тиббиёт пунктларида, 200 та санаторий ва бошқа дам олиш масканларида қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилиши лозимлиги вазифаси белгилаб берилди.

Мазкур тадбирда туман (шаҳар) ҳокимлари, уларнинг ёрдамчилари, шунингдек, Шаҳрисабз шаҳрига яқин ҳудудлар, хусусан Китоб, Чироқчи, Шаҳрисабз ҳамда Қамаши туманларидаги хўжалик юритувчи субъектлар қатнашди.

Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда кенг тадбиқ этиш бўйича ташкил этилган кўргазмада ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи 25 та тадбиркорлик субъектлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Навбатдаги бундай тадбир Сурхондарё вилоятида ташкил қилинади.