Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи 43 ёшли (аёл) М.Н., “Тelegram” мессенжеридаги “Энг арзон шопинг” номли гуруҳда номаълум аккаунт эгаси томонидан унинг пуллари талон-торож қилинганини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида яшовчи 24 ёшли (аёл) Д.Н. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, Д.Н. ўзининг “Энг арзон шопинг” номли гуруҳида М.Н. билан танишиб, унинг ишончига кириш орқали банк картасига олдиндан 1.200.000 сўм пулларини ўтказиб олган, сўнг унинг қўнғироқларига жавоб бермасдан, "қора рўйхат"га солиб қўйган.
Жиноят содир этган Д.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисм “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, Д.Н. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.