Манбаларга кўра, Бактияр Орозов 15 декабрь кечаси Чуй вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Кой-Тош қишлоғида маст ҳолда машина бошқарганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган.

Текширув давомида шифокорлар унинг организмида алкогол борлигини тасдиқлашди. Бактияр Орозовнинг ўзи видеода иккита кружка пиво ичганини айтди.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси кейинроқ қўшимча маълумотларни эълон қилади.

Бактияр Орозов шу йилнинг май ойида Фан, олий таълим ва инновация вазири этиб тайинланган эди. Бунгача у Қирғизистон Республикаси таълим ва фан вазирининг биринчи ўринбосари ва адлия вазирининг ўринбосари лавозимларида ишлаган, деб хабар берди 24.kg.