Икки кун олдин 15 нафар ходимда инфекция аниқланган эди. Бугун улар сони яна ошди. Касалланганлар орасида Бош вазир маслаҳатчиси Артем Новиков ва Бош вазир ёрдамчиси ҳам бор.
Айни пайтда улар карантинга олинган ва тегишли тиббий муолажаларни қабул қилишмоқда. Аксарият ходимларда касаллик енгил формада кечмоқда. Ҳозирда улар билан мулоқот қилганларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.
Қирғизистон Ҳукуматининг аксарият ходимларни масофадан туриб ишлашда давом этишмоқда.