Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматига асосан хабар қилди.

Жорий йил давомида автобуслар етказиб берилади. Пойтахт мэриясида биринчи партияси 1 июлгача етиб келиши ваъда қилинди. Бугун пойтахт ҳокимлиги ва етказиб берувчи - компания (“Эко-пассажирские перевозки”) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Келгуси икки йил ичида компания 1000 дона автобус, шу жумладан ногиронлар учун автобусларни олиб келишни режалаштирмоқда.