Суҳбат чоғида сиёсий-дипломатик, чегаралар, савдо-иқтисодий, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Илгари эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ва турли даражалардаги келгуси тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Халқаро ва минтақавий вазият, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.