Мазкур семинарда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Бангладеш, Ироқ, Иордания, БАА, Яман ва бошқа давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирликларининг 40 дан ортиқ мутахассислари қаторида Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Минтақавий ўқув семинарда БАА нинг 2051 йилгача мўлжалланган миллий ҳамда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги масалалари муҳокама этилди. Хусусан, Ирландия ва Бангладешнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги эришган ютуқлари ва уларнинг имплементацияси (ингл. implementation – айнан амалга ошириш, ҳаётга татбиқ этиш) бўйича тақдимотлар қилинди.

Шунингдек, ушбу семинарда ОХИТ (А. Баудаулет) ва Ирландия барқарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ташкилоти (Д. Батлер) ўртасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Маълумот учун: Озиқ-овқат хавфсизлиги Ислом ташкилоти (ОХИТ) 2013 йилда Нур Султан шаҳрида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг ҳукуматлараро йиғилишида ташкил этилган бўлиб, у 36 та доимий аъзо ва 21 та ҳамкор давлатларни бирлаштирган.