Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги Республика Ишчи гуруҳи дастлаб Булоқбоши туманида гидропоника усулида етишитирилаётган иссиқхоналардаги ҳолатни ўрганди. 

Тумандаги "Нектар агро" МЧЖ да 2,5 гектар майдонда гидропоника усулида иссиқхона ташкил этилган бўлиб, 200 тонна помидор, 100 тонна бодринг етиштирилиши кутилмоқда. "Нектар агро" МЧЖ раҳбари Абдуҳаким Тўлановнинг билдиришича, 42 минг тонна помидор кўчатлари ҳам етиштирилган. Маҳсулотнинг қарийб 75 фоизи қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда. 

Вилоятда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган Асака, Булоқбоши, Жалақудуқ, Хўжаобод, Андижон туманларида 148 гектар майдонда иссиқхоналар фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилда вилоят иссиқхоналарида қарийб 13 минг тонна маҳсулот етиштирилиб, қарийб 70 фоизи Россия, Белгия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон каби мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Жорий йилда етиштирилаётган 71 608 тонна маҳсулот экспортга йўналтирилиши режалаштирилган. 

Вилоятдаги 16 та мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластерларга 34 минг гектардан ортиқ майдон бириктирилиб, қарийб 1800 киши иш билан таъминган, 1404 та фермер хўжаликлари бириктирилган.