Аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектлари учун қулай шарт-шароит яратишда иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти бўйича узлуксиз ва сифатли хизмат кўрсатиш энг муҳим омиллардан бири саналади.
Кўп квартирали уйларни ва ижтимоий соҳа объектларинии жорий йил куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашни ташкил этиш мақсадида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкилий тузилмасига кирувчи ҳудудий иссиқлик таъминоти корхоналари барча куч ва имкониятларини сафарбар этган ҳолда кучайтирилган иш режимида фаолият олиб борди.
Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари билан биргаликда куз-қиш мавсумида иссиқлик таъминоти тармоқларида юзага келадиган авария ҳолатларини ўз муддатларида сифатли бартараф этиш мақсадида, барча иссиқлик таъминоти корхоналарида куну-тун фаолият юритаётган диспетчерлик ва авария хизматлари навбатчилиги йўлга қўйилди.
Хар бир диспечерлик хизматлари таркибида бригадалар ҳамда махсус-техникалар шай қилиб қўйилди. Шунингдек, хар бир вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари маъсул ходимларидан иборат 24 соатлик навбатчиликлар ташкил этилган бўлиб, улар томонидан келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида бартараф этилган. Айрим вақт ва маблағ талаб этувчи мурожаатлар маълум муддат ичида ўзининг ишчи ҳолатига келтирилди.
Республикамиз миқиёсида жами 37 400 та кўп квартирали уйлар мавжуд бўлиб, шундан 16 394 таси (44%) марказлашган ва индувидуал (икки контурли) иссиқлик тизими таъминоти ҳамда қолган 21 006 таси (56%) алтернатив усулда, яъни қўлбола печлар, голланд печлари, иссиқ сув колонкалари, электр иситгичлар ёки бошқа турдаги лойиҳасиз иситиш тизимидан фойдаланиб келмоқдалар.
Республикадаги мавжуд 648 та қозонхоналардан 495 та (76%) қозонхона фаолият юритиб келмоқда, шундан 153 та (24%) қозонхона носоз холатда деб топилган.
Мавжуд 4 250 км узунликдаги иссиқлик тармоқларининг 1 440 км (34%) қисми соз, 2 810 км (66%) узунликдаги иссиқлик тармоқлари эса маънан ва жисмонан эскирган бўлиб, таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Ачинарлиси шундаки, мавжуд эскирган тизим ва ускуналар энергия ресурсларини кўп сарфлаётгани оқибатида қозонхона ускуналарининг фойдали иш коэффициенти 80%ни ташкил этиб, харажатларнинг меъёрдан ортиб кетишига, натижада эса, хизматлар сифати ва самарадорлиги пасайишига олиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сонли қарорига асосан, 2020 йилда 111,9 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 5 та объектларда модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилди. Мазкур ишларни амалга ошириш натижасида 370 та кўп квартирали уй ҳамда 26 та ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик таъминоти яхшиланишига эришилди.
2020/2021 йил куз-қиш мавсумида иссиқлик таъминоти соҳасида мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида, 9 251,7 млн.сўм маблағлар ҳисобидан 64 та объектлардаги мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
2020 йил мавсум бошидан 2021 йил апрель ойига қадар жами 1 237 та авария ҳолатлари аниқланди. Шундан, 282 таси иссиқлик тармоқларидаги авария ҳолатлари, 261 таси газ таъминотидаги узилишлар, 248 таси электр таъминотидаги узилишлар, 236 таси сув таъминотидаги узилишлар ва 210 та ҳолат бошқа сабаблар натижасида (хонадонлар ички иссиқлик таъминотидаги авария ҳолатлари) юзага келган. Ушбу авария ҳолатларини бартараф этиш юзасидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунга келиб барча вилоятларимизда 2020/2021 йил куз-қиш мавсуми якунланди.
Иссиқлик таъминоти соҳасида модернизация ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги 19 ноябрдаги
145-сонли Раёсат Мажлисининг баёнига асосан 100,0 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 5 та объектларда модернизация ва реконструкция ишларини амалга оширилиши белгиланган бўлиб, 2021 йилда барча объектларда дастлабки ишлар бошлаб юборилган. Хусусан;
Янгийўл шаҳридаги РК-1 марказий қозонхонасини реконструкция ва модернизация қилиш ишларини амалга ошириш доирасида ҳорижий ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузилган. Ҳозирги кунда иссиқлик қувурларининг устунлари учун маҳаллий қурилиш материаллари олиб келинди.
Янгийўл шаҳридаги "Турон" марказий қозонхонасини реконструкция ва модернизация қилиш ишларини амалга ошириш доирасида ҳорижий ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузилган. Хозирги кунда иссиқлик қувурларининг устунлари учун маҳаллий қурилиш материаллари ва ППУ қувурларнинг умумий ҳажмига нисбатан 75% олиб келинди.
Самарқанд шаҳридаги "РК-1" марказий қозонхонасини реконструкция ва модернизация қилиш ишларини амалга ошириш доирасида ҳорижий ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузилган. Хозирги кунда иссиқлик қувурларининг устунлари учун маҳаллий қурилиш материаллари ва ППУ қувурларнинг 70% олиб келинди.
"Фарғона иссиқлик манбаи" АЖ орқали Марғилон шаҳридаги 130 та кўп хонадонли уйларни иссиқлик билан таъминлаш ишларини амалга ошириш доирасида ППУ қувурларнинг 90%, ИТП қурилмаларини 100% олиб келинган. Хозирги кунда мавзе ички иссиқлик тик қувурлари 30 % га ўрнатилиб, насос станцияси биносининг қурилиш ишлари давом этмоқда.
Келес шаҳри “Озодлик” МФЙдаги кўп квартирали уй-жойларнинг иситиш тизими билан таъминлаш лойиҳаларида белгиланган 2 та турли қувватдаги қозонлар ўрнатилиб, иссиқлик тармоқларидаги қурилиш учун зарур бўлган материаллар олиб келинди.
Ушбу амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида энерготежамкор 23 та қозон, 385 та ИИП ўрнатиш ҳамда 59,3 км пенополиуретандан тайёрланган полимер изоляцияли ва ҳимоя қобиғига ўралган қувурларни ётқизиш режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида 417 та кўп квартирали уйлар ва 28 та бошқа турдаги ва ижтимоий соҳа объектлари иссиқлик энергияси билан таъминланади.
2021-2022 йил куз-қиш мавсумида аҳолига иссиқлик таъминотини сифатли ҳамда узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш ҳамда иссиқлик таъминоти соҳасида мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида Республика бюджетидан 23,0 млрд.сўм маблағлар ажратилган бўлиб, бугунги кунда манзилли рўйхатлар шакллантириб борилмоқда.
Жаҳон банки иштирокида қиймати 140,0 млн. доллар бўлган “Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳар (Сергели тумани)ларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасинининг дастлабки босқичи Чирчиқ шаҳрининг “Юбилейная” қозонхонасида 3 бочқичдан иборат модернизация ва реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилган.
Лойиҳа доирасида хозирги кунда фойдаланиб келинаётган иссиқлик таъминотининг очиқ тармоқли тизимдан ёпиқ тармоқли тизимга ўтиш ва иситиш тизимда замонавий технологияни тадбиқ этиш орқали 1 855 та кўп квартирали уйларидаги 84 786 та хонадон ҳамда 193 та ижтимоий объектлар иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан қамраб олинади.
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорликда иссиқлик манбаларига когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда “Бухоро, Фарғона, Қувасой, Нукус ва Урганч шаҳарларида марказий қозонхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш”, шунингдек, магистрал ва тақсимловчи иссиқлик тармоқларини алмаштиришни назарда тутувчи қиймати 780,4 млн.доллар бўлган лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Ангрен шаҳри иссиқлик тизимларини модернизация ва реконструкция қилиш, Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида ГЭС томонидан ишлаб чиқараётган иссиқлик энергиясидан самарали фойдаланишни инобатга олган ҳолда Ширин шаҳридаги 72 та кўп квартирали уйлар ҳамда бошқа объектларни марказлашган иссиқлик таъминоти билан таъминлаш мақсадида техник иқтисодий асослари (ТИА) ишлаб чиқилган.
Бугунги кунда кўп квартирали уйларни ҳамда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, мавжуд қозонхоналарни барқарор ишлаши учун барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этган ҳолда келгуси мавсумга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.
“Қиш ғамини ёзда кўр” иборасига амал қилган ҳолда, аварияларни бартараф этиш эмас балки олдини олиш чоралари кўримоғимиз лозим.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
вазирлиги матбуот хизмати