Аниқланишича, Д.Раҳимованинг 2016 йил 15 июлда туғилган қиз фарзандига ҳанузгача ҳеч қайси ФҲДЁ органларида туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаган.
- Ўрганиш жараёнида Д.Раҳимованинг 2016 йил 15 июлда туғилган қиз фарзандига гувоҳнома бериш учун шаҳар ФҲДЁ бўлимига тавсия хати киритилди ва жорий йилнинг 20 май куни 1-1213-20-00473-сон билан қайд этилган далолатнома ёзуви асосида туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилди, -дейди Янгиер шаҳар адлия бўлими бошлиғи Ихтиёр Қаюмов.