-Қизил лавлаги ҳомиладор аёллар учун фойдали маҳсулот.

-Таркибидаги фоли кислотаси ҳомилани ҳар хил касаллик ва иллатлар ривожланишидан, бола муддатидан олдин (чала) туғилишидан ҳимоялаб туради.

-Қизил лавлаги магний ва темир моддаларига бой бўлгани учун инсонни камқонлилик касаллигидан сақлайди.

-Қизил лавлаги инсон танасидаги чарчоқ ва ҳорғинликни қолдирувчи кучли восита ҳисобланади.

-У кайфиятни кўтаради ва танага қувват бағишлайди.

-Жисмоний ва ақлий толиқиш даврида истеъмол қилишни тавсия этишади.

-Қизил лавлаги танадаги ёғларни эритиш хусусиятига эга бўлиб, зарарли токсин моддаларини жигардан чиқариб юборади.

Фаррух Шерназаров, шифокор