Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 августидаги "Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида жойларда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этиш белгиланган эди.
Бугун эса Қизилтепа туманидаги Ванғози маҳалласида тикувчилик, мебель ва ёғочга ишлов бериш, қурилиш ва пардозлаш ишлари каби касб-ҳунарга ҳамда рус тилини ўргатиш бўйича ўқитиш маркази иш бошлади.
Тумандаги 57 нафар йигит – қиз ўқитиш масканларида касб – ҳунар сирларини ўрганишни бошлашди.
Айни вақтда бу масканда 12 та тикув машиналари, мебель ва ёғочга ишлов беришда 100 га яқин турли дастгоҳ ва асбоб-ускуналар мавжуд.