Хусусан, жорий йил 13 - 20 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Беларус Республикаси ПТК Батикан спорт клуби вакиллари иштирокида Филиппин амалий жанговар тизимининг «Пекити Тирция Кали» турини ўрганиш бўйича спорт тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида ўқув-семинар ташкил этилиб, ушбу жанговар тизимнинг асосий методлари ҳамда мазкур йўналишдаги ўқувларнинг илғор усулларини ўрганиш ва қўллаш бўйича маҳорат дарси ўтказилди.
Ўқув-семинар якунида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Р.Джураев «ПТК Ватикан» спорт клуби вакиллари билан учрашди ва «Пекити Тирция Кали» Жаҳон ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси матбуот хизмати.