Бу ерда улар “қон терлайдиган улуғвор арғумоқлар” – бардошли, елдек учувчи “Фарғонанинг самовий отлари” етиштирилган. Айнан улар милоддан аввалги 104-102 йиллардаги хитой-довон урушига сабабчи бўлишган.
"Қонли терлайдиган" бу отларни хитойлар илоҳий жониворлар, деб ҳисоблашган. Уларни "абадий мамлакат"да миниш мумкин бўлган "самовий отлар" деб аташган. Мазкур ғаройиб жониворларни қўлга киритиш учун хитойликлар Фарғонага ҳужум қилишди, аммо мағлубиятга учрашди.
Бироқ, отларга эга бўлиш истаги шунчалик кучли эдики, Хитой яна Довонга ҳужум қилишга уринди. Бу сафар фарғоналиклар муроса қилишга мажбур бўлишди: улар Хитой императори қўшини учун ҳар йили 300 та от етказиб беришга ваъда беришди.
Шуни таъкидлаш жоизки, арғумоқларнинг "қонли тер" чиқаришига паразитлар сабаб бўлиб, улар отларнинг терисини ейишган, бу эса уларга ғайриоддий кўриниш берган.
Бундан ҳам ҳайратланарли тарихий фактларни “Давлат Эрмитаж музейи”нинг (Санкт-Петербург, Россия) “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги китоб-альбомидан топиш мумкин.
Қонли урушларга сабаб бўлган от зоти ҳақида биласизми?
Милоддан аввалги биринчи асрларда мавжуд бўлган, алоҳида давлат ҳисобланган, тарихий Фарғона – Довон ноёб от зотлари Арғувонларнинг ватани бўлган.
“2027 йил – Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили”нинг расмий очилиш маросими иштирокчиларига
- Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди
- Ўзбекистонда ўқишни танлаётган хорижликлар сони 1,7 баробарга кўпайди
- Транспорт-логистика соҳасини жадал ривожлантириш учун янги имкониятлар яратилади
- 100 миллион сўмлик сув қарзини йўқ қилиб беришни ваъда қилган мутахассис ушланди
- Телевизорда реклама овози кўрсатув овозидан баланд бўлмаслиги керак
Суюкли набирам Шавкатбекка парвоз давомида битилган мактуб
- 5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов: машғулотлар қаерда ўтказилади ва ким дарс беради?
- Маиший газ баллонларини қаерда тўлдириш мумкин?
- Наманганда ноқонуний овланган балиқлар учун 1 млрд 25 млн сўм зарар ҳисобланди
- Айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат стажи учун устамалар белгиланди