Қуйи палатадаги 12 та қўмита ўрнида 10 та янгиланган қўмита тузилди. Қўмиталар ва уларнинг раислари қуйидагилар бўлди:
Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси — Равшан Маъмутов;
Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси — Шарофиддин Назаров;
Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси — Гулруҳ Аъзамова

Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси — Илҳом Абдуллаев;

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси — Жаҳонгир Ширинов;

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси — Бобур Бекмуродов;

Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси — Нодир Жумаев;

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси — Улуғбек Шерматов;

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси — Хайрулло Ғаффоров;

Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси — раис лавозими ҳозирда вакант.