Тадбирда фуқаролар И. ва М.лар вақтинча яшаб келаётган хонадонида тегишли ҳужжатлари ва акциз маркаси бўлмаган 82 390 қути “Milano”, 9 960 қути “Mond”, 6 500 қути “Esse” номли умумий қиймати 707,2 млн сўмлик тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.