Мустақиллик байрами арафасида Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида кўплаб янги ва замонавий иншоотлар қад ростлаб, юртимиз кўркига кўрк қўшаётир.
Жорий йилда халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз айёмига туҳфа қилинган иншоотлар қаторида “Човли”, “Мустақиллик” ҳамда “Вахим” маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари ҳам бор.
Маҳалла биноларининг очилиш маросимида туман ҳокими Хуршид Тохиров сўзга чиқиб, мамлакатимизни эртанги кундаги ривожланишининг муҳим босқичи, аввало, маҳалла институтининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва нуфузини юксалтиришга қаратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.