Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, вазирликларнинг, идора ва корхоналарнинг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.


Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов очиб берди ва бошқариб борди.

Дастлаб депутатлар сессиянинг Котибиятини сайлади ва кун тартибини тасдиқлади.

Сессияда Президентимиз  Ш.М.Мирзиёев томонидан коронавирус пандемияси шароитида халқимиз саломатлигини ҳимоя қилиш ва иқтисодиёт тармоқларига оид қабул қилинган фармон ва қарорларининг ҳаётимизда тутган ўрни, ишлаб чиқарилган дастурлар асосида юртимизга коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, пандемия таъсирини юмшатиш, иқтисодиёт тармоқларининг фаолиятини тиклаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.

Сессия кун тартибига мувофиқ ташкилий масала, яъний “Қорақалпоғистон Республикаси прокурори тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида ишлаб келган Х.Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш масаласи бўйича депутатлар тегишли қарор қабул қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 70-моддаси, 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори келишуви билан Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори лавозимига шу кунгача Тахиатош тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Алламбергенов Фархат Ембергеновичнинг номзоди таклиф қилинди ва унинг таржимаи ҳоли билан таништирилди.

Бу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори сўзга чиқди.

Таклиф қилинаётган номзодни қўллаб-қувватлаб «Келтеминар» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати О.Аллабергенова, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари М.Ахмедова, Кегейли тумани ҳокими М.Абдиров, «Кетенлер» сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ш.Уснатдинов сўзга чиқди.

Сессияда Ф.Алламбергенов Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори лавозимига тасдиқланди ва ўзининг бор билимини, тўплаган иш-тажрибасини юртимизни ҳар томонлама тараққий эттиришга, аҳоли фаровонлигини оширишга сарфлашини таъкидлади.

Бу масала бўйича депутатлар тегишли қарор қабул қилди.

Сессияда «Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан коронавирус пандемиясига оид қабул қилинган фармон ва қарорларда белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор ва соҳа раҳбарлари ҳисоботлари тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди.

Бу масала бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев, Ички ишлар вазири А.Темирханов, Солиқ бошқармаси бошлиғи Х.Бекчанов, Миллий Гвардия ҳудудий бошқармаси бошлиғи М.Юсупов, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш вазири А.Тажетдинов, «Марказий банк»нинг Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси бошлиғи Б.Алланиязовнинг ҳисоботлари тингланди.

Бу масала бўйича ҳам депутатлар тегишли қарор қабул қилди.

Сессияда «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси таркибига ўзгариш киритиш тўғрисида»ги масала кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Шу билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари бешинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати

 

Ушбу мавзудаги материаллар