Ушбу масжид 200 намозхонга мўлжалланган. Масжиднинг очилиш маросими жорий йилнинг 1 апрелига режалаштирилган.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Маълумот ўрнида, бугунги кун ҳолатида Қорақалпоғистон Республикасида жами 65 та диний ташкилотлар рўйхатга олинган бўлиб, шуларнинг 62 таси жоме масжиди, 2 таси ноисломий диний ташкилот ва 1 таси Қорақалпоғистон Республикаси Мусулмонлар Қозиятидир.