Айни вақтда шиддат билан кечаётган янгиланиш жараёнлари ёшлар, хотин-қизлар ва аҳолининг турли қатламлари билим ва кўникмаларини ислоҳотларга мослаштириш, уларнинг профессионал ривожланишига янгича ёндашишни талаб этмоқда. Уларда тадбиркорлик ва бизнес кўникмаларини шакллантириш, касбий малакасини ошириш орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Бу борада мамлакатимиз раҳбарининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган ҳамда 2021 йил 27 январ куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган “Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги кенгайтирилган тарзда видеоселектор йиғилиши ўтказилган.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг ҳудудий филиаллари томонидан асосий аҳоли, ёшлар, хотин-қизларни кичик бизнес ва тадбиркорликка ўқитиш, янги иш ўринларини яратиш, камбағалликни камайтириш, вилоятларни молиявий-иқтисодий ўсиши, бизнес ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлар сонини кўпайтириш бўйча кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, директорнинг ҳудудий филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — Ш.Н. Исақулов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиалларига ташриф буюриб, ўқув курслари бўйича амалга оширилаётган ишлар, жараёнлар ва режалари билан танишди. Курс тингловчиларига Олий мактаб ва унинг ҳудудий филиаллари фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ташриф давомида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Н.У. Ерлепесов билан ишчи учрашув бўлиб ўтди. Унда ҳудуддаги аҳоли қатламлари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги хотин-қизлар, тадбиркор аёллар, иш қидираётган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқароларнинг малакаси, билим ва кўникмаларини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, камбағалликни камайтириш, вилоятларни молиявий-иқтисодий ўсиши масалалари бўйича ўзаро фикрлар алмашилди.

Айтиш жоизки, 2021 йил 15 февралдан бошлаб Олий мактабнинг Корақалпоғистон ҳудудий филиалида ҳотин-қизлар ва ёшлар учун 28 та йўналиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди. Уларда “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи, иш қидираётган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги хотин-қизлар ва тадбиркор аёллар фаол қатнашмоқда.

Ўтказилаётган ушбу ўқув курслари мутлақо бепул. Унда ва ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш арафасида юрган ва тадбиркорлик фоалияти билан шуғулланиб келаётган ҳотин-қизларга бизнес режани ишлаб чиқиш, давлат реестридан ўтказиш, банкда ўз ҳисобварақалрини очиш, субсидия, кредит олиш шартлари ва тартиби ҳамда тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар бўйича атрофлича маълумот берилмоқда.         

Республика бўйлаб 2021 йил 30 март ҳолатига  кўра ташкил этилган ўқув курсларида 1300 нафардан зиёд аҳоли, ёшлар ва хотин-қизлар бепул ўқитилиб, уларнинг барчасига сертификатлар топширилган. Эътиборлиси, ўқув курсларида қатнашганларнинг 70 фоиздан ортиғи ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш арафасида, қолганлари эса ўз фаолиятини кенгайтириш ҳаракатида. 

Эътиборлиси, ушбу курслар орқали республикамизнинг барча ҳудудларини қамраб олган ҳолда, 2021 йилда Олий мактаб томонидан 43 120 нафар, 2022 йилда 100 000 нафар, 2023 йилда 200 000 нафар аҳолини тадбиркорликка ўқитиш режалаштирилган. Мазкур режани амалга ошириш борасида Олий мактаб республикамизнинг етакчи вазирлик ва идоралари билан самарали ҳамқорликни йўлга қўйган.

Ўқув курслари тасдиқланган кун тартиби ва дарс жадвали асосида ташкилланган бўлиб, айни жараёнда хотин-қизларнинг касбий ва интеллектуал салоҳиятини янада ошириш, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ва давомида дуч келиш мумкин бўлган муаммоли вазиятларни бартараф этишдаги аҳамиятли жиҳатлар юзасидан тажриба алмашадилар.

Унда самарали иш кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг бизнесни ташкил этиш ҳамда ривожлантириш бўйича тажрибаси ҳақида маҳорат сабоқлари хам ўтказиб келинмоқда. Ҳудудда юқори натижаларни кўрсатаётгант корхоналарга ташриф буюриб, амалиёт билан бевосита танишиш ҳам амалга оширилади.

Ўқув дастуридаги барча мавзу доирасида тингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар, тадбиркорларни қийнаётган муаммоларга ечим топишида ҳам тегишли кўрсатмалар, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти бўйича амалга оширилаётган сўнги ислоҳотлар, соҳани янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарор ва фармонлар, уларнинг мазмун-моҳияти бўйича ҳам тушунтиришлар бериляпти.

Ҳар бир ўқув курси юқори сифатини таъминлаш мақсадида:

  • тадбиркорликка оид назарий билимларни маъруза шаклида бериш;
  • тингловчиларда тадбиркорлик бўйича аниқ тасаввур пайдо қилиш учун маҳорат дарслари (мастер-класс)ни ўтиш;
  • тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш учун муваффақиятли тадбиркорлар фаолияти билан жойларга чиқиб таништириш,
  • ўзи танлаган соҳада тадбиркорликни амалга ошириш учунт бизнес режа тузиш ва унинг тақдимотини ўтказиш;
  • шаклланган билим ва кўникмаларни холис баҳолаш учун тест тизимини жорий қилиш;
  • 70 балдан юқори баҳо олган тингловчиларга сертификат тақдим этиш йўлга қўйилган.

Ўқув курслари якунида тингловчилар танлаган фаолият йўналишларига қараб бизнес-режа тузадилар ва тест топширадилар. Бизнес-режани муваффақиятли ҳимоя қилган ва тестлардан ўтган тингловчиларга курс якунида сертификатлар берилади.

Ўқув жараёни сифатини таъминлаш мақсадида ўқув курсларининг сўнгги куни тингловчилар орасида қайта алоқа ўрнатиш учун аноним сўровнома ўтказилади. Сўровнома натижаларига кўра, ўқув курсларини ташкиллаштиришдаги муаммолар ҳал этилади ва ўқув жараёнининг сифати мунтазам равишда яхшиланиб борилади.

Курс қатнашчиларининг таълим олиши, билими ва кўникмаларини ошириш, таълим жараёнини тўлақонли ташкил қилиш учун, ўқув аудиториялари замонавий ва барча қулайликларга эга жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Ўқув жараёнида замонавий педагогик технологиялардан самарали фойдаланиляпти. Албатта, дастурларни ишлаб чиқиш ва тренинглар ўтказишда энг аввало сифат, қиймат ва натижага эътибор қаратилмоқда.

Иштирокчиларнинг ўз бизнес ғоялари асосида, бизнес режаларини ишлаб чиқиш борасида назарий ва амалий машғулотлар билан бир қаторда, вилоятда фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарига, кичик саноат зоналарига ташрифлар ташкил этилмоқда. Хусусан, бу борада  маҳаллий хокимиятлар ва мутасадди ташкилотлар амалий-ташкилий ёрдам кўрсатиб келмоқда.