Сирдарё вилоятининг бир гуруҳ мутасаддилари Қорақолпоғистон Республикаси Қонликўл тумани аҳолисининг ижтимоий аҳволини ўрганиш, уларда тадбиркорликка бўлган қизиқишни уйғотиш ва уларни тадбиркорликка жалб қилган ҳолда бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтожликдан чиқариш учун ишчи гуруҳ сифатида сафарбар этилди.

Ишчи гуруҳ икки кун давомида ҳудудда бўлишиб, аҳоли хонадонларига уйма-уй кириб, турмуш шароитларини, хоҳиш-истакларини ўрганишди. Ўрганиш давомида туман аҳолисининг 20 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, доимий бандлиги таъминланмаган аёллари танлаб олиниб, Янгиер санаториясига даволаниш учун олиб келинди.

Бу аёллар сиҳатгоҳда даволаниш билан бир қаторда, маънавий, маданий ҳордиқ чиқарадилар. Шунингдек, уларни касбга қайта тайёрлаш учун ўқув курсларида ўқитиш ҳам режалаштирилган. Қолаверса, бу ташаббусдан кўзланган мақсад, вилоятда тиббий ва ички туризмни ривожлантириш борасида яратилган шарт-шароитлар, “Кўхна Ховос тепалиги” ҳамда Сардоба туманидаги қадимий “Сардоба” сув сақлаш иншоотлари билан уларни яқиндан таништиришдан иборат.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати