Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади  МДҲ давлатларининг олий таълим муассасалари талабаларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан, техника ривожланишига  ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантириш ҳисобланади. 

Танлов натижаларига кўра, университет талабаси Наргиза Балтабаеванинг илмий ишлари, қўлга киритган натижалари ҳисобга олинган ҳолда I ўринга муносиб деб топилди.  Наргиза «МДҲнинг энг яхши талабаси-2020»   ёзуви туширилган кўкрак нишони ва I даражали диплом билан тақдирланди. 

Талаба шу кунга қадар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи стипендияси ва Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси совриндори бўлган.

Лойиҳа доирасида МДҲ мамлакатлари олий таълим муассасаларининг қобилиятли, халқаро олимпиада ва танловларнинг ғолиблари бўлган талабаларнинг ютуқларини акс эттирувчи «Халқаро иқтидорли ёшлар энциклопедияси» нашрдан чиқди.