Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими томонидан 25.08.2020 йилда мазкур суд буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан ижро иши юритуви қўзғатилиб, қарорнинг бир нусхаси “Ўзбекгеофизика” АЖ мансабдор шахсларига топширилган ва ижросини таъминлаш учун 10 кунлик муддат белгиланган.
Гарчанд, қарздор “Ўзбекгеофизика” АЖ банк ҳисоб рақамларида суд ҳужжатида белгиланган қарздорликни тўлаб беришлари учун керагидан ортиқ миқдорда маблағ мавжуд бўлсада, жамият мансабдор шахслари қарзни тўлашни пайсалга солиб келишган.
Давлат ижрочиси томонидан белгиланган ихтиёрий муддат тамомлангач қарздор “Ўзбекгеофизика” АЖнинг банк ҳисоб рақамларига 07.09.2020 йилда инкассо топшириқномаси қўйилган бўлса, 08.09.2020 йилда давлат божи ва почта харажатлари билан қўшиб ҳисобланганида 530 млн. 280 минг 953 сўм қарздорлик мажбурий тарзда ундириб олинган ҳамда мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилганлиги сабабли қарздордан қўшимча равишда 10 млн. 506 минг 619 сўм ижро йиғими ундирилган.
Қарздор “Ўзбекгеофизика” АЖ мансабдор шахслари эътиборлироқ бўлганларида эди, ортиқча харажатларга ўрин қолмас эди.
Мажбурий ижро бюроси
Фарғона вилоят бошқармаси