Кинематография агентлиги Ахборот хизматининг таъкидлашича, мазкур кинокартина Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан "Халқ юраги" туркуми остида тайёрланди.
Ҳужжатли фильм сценарийсини адабиётшунос олим Наим Каримов ёзган. Режиссёр Иброҳим Расулов, оператор Аҳмаджон Содиқов, композитор Дониёр Агзамов, рассом Комил Аллабергановлардан иборат ижодий жамоа фильмдаги янги маълумотлар асосидаги воқеалар юртдошларимизда катта таассурот қолдиришига умид билдиришмоқда.