Тақдиридан бағоят хурсанд Насиба Одамбоева ўз қалб изҳорларини кўзда қувонч ёшлари билан шундай ифодалайди:
“Соғлиғимдаги муаммолар бир ён, яна уйсиз юрганим бир ён — шундан тушкунликка тушиб қолгандим. Муҳтожларга мурувват қўлини чўзишдек кўҳна қадриятларимиз истиқлол туфайли қайта рўёбга чиқмоқда. Давлатимиз раҳбарининг бу борада олиб бораётган халқчил сиёсати туфайли мана уйлик бўлдим. Уйни оиламга бепул беришди. Ҳозир дунёда мендан бахтли инсоннинг ўзи йўқ! Президентимизга мингдан-минг раҳмат!”
Уй-жойли бўлган яна бир аёл — Гулзода Қодирова қувончини қуйидагича баён этди:
“Оғир турмуш шароитим ҳисобга олиниб, менга бепул уй берилганидан бошим осмонга етди. Бу Президентимиз, ҳукуматимиз томонидан биз аёлларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг чинакам намунасидир. Бундай ғамхўрликни ўз меҳнатларим билан оқлашга, фарзандларимни Ватан корига камарбаста, юрт ривожига ҳисса қўшадиган инсонлар қилиб тарбиялашга ваъда бераман”.
Қўшкўпир туманининг Ёвғир маҳалласида барча қулайликларга эга иккита уйнинг муҳтож инсонларга бепул топширилиши маҳаллада катта тантанага айланиб кетди.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири