ЎзА мухбирларининг Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазири Замирбек Аскаровнинг ахборотига таяниб маълум қилишича, Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами ажратди.

Ўзбекистон Қирғизистонга 2 минг тонна ун, 9,5 минг дона комбинезон, 12 минг дона ниқоб, 25 минг дона қўлқоп, 500 дона ҳимоя кўзойнаги, 200 дона пирометр, 45 тонна хлор етказиб берган.