Делегацияга ҚР Савдо ва интеграция вазирининг ўринбосари Кайрат Торебаев бошчилик қилди.

Меҳмонларни самимий қарши олган Шароф Раҳмонов мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ривожланишининг юксак суръатларини таъкидлаб, қўшничилик айнан шундай бўлиши кераклигини айтди.

Тарафлар биринчи зарурат маҳсулотларига нарх-наволар мониторинги масаласини муҳокама қилиб, Тошкентга Қозоғистон гўштини етказиш таклифини кўриб чиқдилар.

Ҳар икки тараф иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилган, шу сабабли, Шароф Раҳмонов меҳмонларни пойтахтдаги «Технопарк»нинг иши билан танишишга таклиф қилди.

Қозоғистон Республикаси Бош вазири ташрифи арафасида бўлиб ўтган ишчи учрашув дўстона конструктив руҳда ўтди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.