Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказ Қарши филиали  Қозоғистоннинг Тараз шаҳри кардиохирургия ва трансплантация илмий амалий маркази билан меморандум имзолади.

Меморандум доирасида қозоғистонлик мутахассислар  билан ҳамкорликда  4 нафар беморда юқори-технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Бунинг учун талаб этиладиган маблағлар бюджет ҳисобидан Давлат тиббий суғуртаси томонидан қоплаб берилди.