Маҳаллий аҳоли экологик офатни видеога олиб, бу ерда ўтлаётган чорва моллари учун жуда хавфли бўлгани учун чора кўришни сўраган.
Экология департаментининг хабар беришича, улар тупроқ намуналарини олган. ОАВ хабарларига кўра, бу ҳудудда ташландиқ қудуқ бор. Эҳтимол, бу нефтнинг тўкилишига сабаб бўлган. Аммо нима учун бу содир бўлганлиги ҳозирча номаълум.
“Бу “Онтустiк Байменке” конидаги К-3 қудуғи”, деб бизга хабар беришди. Шундай жавоб келдики, ҳозир ер ва қудуқ давлат мулки ҳисобланади. Ер қонунчилигига кўра, ҳокимлик бу ерларни тозалаш ва тиклашга мажбурдир”, — деди КТК телеканалига Атирау вилояти Экология бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сирим Тлегенов.
Нефть тўкилган майдон тахминан 120 квадрат метр ҳудудни қамраб олади, деб хабар беради mir24.tv.