Метеорологларнинг маълумотларига кўра, Арктика антициклони Қозоғистоннинг шимолий, шарқий, жануби-шарқий ва марказий қисмида совуқ ҳавони сақлаб қолишда давом этмоқда. Бироқ жанубий циклон билан мамлакатнинг ғарбий, шимоли-ғарбий, жанубий ва жануби-шарқий қисмида қор ёғиши кутилмоқда, тоғли ҳудудларда кучли қор ёғиши, шунингдек, республиканинг жануби-шарқида совуқнинг аста-секин заифлашиши юз беради, деб хабар беради tengrinews.kz.
Ғарбда ҳаво ҳарорати пасаяди: кечаси 10-25 даража, кундузи 5-15 даража совуқ, республиканинг шимолий ва марказий ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 28-38 даража, кундузи 15-23 даража совуқ бўлади, шарқий ҳудудларда кечаси 32-45 даража, кундузи 20-32 даража совуқ бўлиши кутилмоқда, республиканинг жануби-шарқида кечаси 15-25 даража, кундузи эса 0-13 даража совуқ ҳарорат қайд этилади”, дейилади хабарда.