ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази 06.02.2023 йил, Тошкент вақти билан 18:02 да (06.02.2023 йил, Гринвич бўйича 13:02 да) Қозоғистонда зилзила содир бўлгани ҳақида хабар қилди.

Зилзила координаталари: 42,74 градус шимолий кенглик; 69,02 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 165 км шимолий-ғарбда.

Тошкентда ҳам тахминан 18:00 атрофида кучли бўлмаган зилзила ҳолати сезилди.

Туркиядаги зилзила оқибатида қурбонлар сони ҳозирда 1 300 дан ошгани айтилмоқда.