Қозоқ синоптиклари келаётган уч кунликда совуқ арктик антициклон Қозоғистоннинг барча ҳудудларига таъсир этишини маълум қилди.
Жумладан, Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида ҳаво ҳарорати 30 даражагача, шарқий вилоятларида эса 43 даражагача, шунингдек, кечаси ҳарорат 35—40 даражагача совиши прогноз қилинмоқда.