Парвозлар жадвали ва авиачипталар нархлари билан авиакомпания веб-сайтида танишишингиз мумкин:

https://www.uzairways.com/uz/p...

Қуйидагиларга эътибор қаратишингизни илтимос қиламиз:

Россия Федерациясининг шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Қирғизистон фуқароларига PZR текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади. PZR маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг парвозларига қўйилмайди.

Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, «Uzbekistan airways» АЖнинг энг яқин савдо офисларидан ёки минтақангиздаги савдо агентларидан сотиб олиш мумкин, деб хабар беради «Uzbekistan airways» АЖ матбуот хизмати.